Жамият
Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида жойлашган Asaka Motors автомобиль заводида йўловчилар ва юк ташишга мўлжалланган янги «WULING N111» автомобилини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Узунлиги 3 797 мм, кенглиги 1 510 мм, баландлиги эса 1 820 мм бўлган «WULING N111» етти кишини сиғдира олади.
Автомобиль 82 от кучига эга бўлиб, 1,2 литрли инжектор атмосферали двигатель билан жиҳозланган.
Ўртача ёнилғи сарфи 100 км учун 6,3 литрни ташкил этади ва ёнилғи баки ҳажми 38 литрга тенг.
Стандарт тўплам кондиционер, АБС тизими ва бошқа хавфсизлик элементларини ўз ичига олади.
Asaka Motors International компанияси бошқаруви раиси Авазбек Жалиловнинг таъкидлашича, ҳозирда мижозлар автомобиль учун олдиндан буюртма бериши мумкин.
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ