Жамият
Шу йил март ойида Юнусобод туманидаги Аҳмад Дониш кўчасининг 500 метр қисмидаги автомобиль йўли 40-50 смгача чўкканлиги сабаб, шу ҳудудда транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланган эди. Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилгани маълум қилинди.
Қайд этилишича, мутасадди ташкилотлар томонидан «Юнусобод-Туркистон» ер ости метро конструкциясининг атрофини ва ён қисмларини тупроқ билан қайта тўлдириш ва зичлаш ишлари сифатли бажарилмагани, техник назорат талаб даражасида олиб борилмагани ҳамда автомобиль йўлини реконструкция қилишда лойиҳалаштириш ишлари нотўғри олиб борилгани сабабли юқоридаги чўкиш ҳолати юзага келган.
Натижада давлатга 4,5 млрд сўм миқдорида зарар етказилган.
Ҳозирда ҳолат бўйича Республика Транспорт прокуратураси томонидан Тошкент метрополитени линияларини қуриш дирекцияси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 207-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, Аҳмад Дониш кўчасида юзага келган ҳолатни бартараф этиш бўйича мутасадди идоралар томонидан тегишли чора-тадбирлар ташкил этилмоқда.
Илм-фан
Жамият
Жаҳон
Спорт
Жамият
Сиёсат
77554
Жамият
56622
Жамият
55820
Жамият
50888
Жамият
//
Изоҳ йўқ