Жамият
Шунингдек, қурилиш бошиданоқ ипотека ва субсидия олиш мумкин бўлади.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ипотека дастури доирасида 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва 2025 йил учун режалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Йиғилишда уй-жой қуриш соҳасидаги муаммолар айтилди. Хусусан, «Янги Ўзбекистон» массивларини қуриш бўйича мутлақо янги тизим йўлга қўйилиши таъкидланди.
Энди «Янги Ўзбекистон» массивига берилган ер бўйича лойиҳалашни 2 ойдан, қурилишни бошлашни 3 ойдан оширишга йўл қўйилмайди. Бу талаб бузилса, ер қайтариб олиниб, қайта аукционга чиқарилади.
Лойиҳа экспертизасини ўн беш кундан ўтказиб юборган ташкилотларнинг лицензияси тўхтатиб қўйилади.
Шунингдек, қурилишда «эскроу» тизими жорий қилинмоқда. Бу тизим девелоперларга ҳозиргидан пастроқ ставкада маблағ жалб қилиш имконини беради. Муҳими, девелоперларни молиялаштириш уй қуриш билан бирга бошланади ва давом этади.
Фуқаролар эса қурилиш бошидан ипотека ва субсидия олиш ҳамда уй битмасдан туриб ҳам бошқа одамга сотиш имконига эга бўлади. Бу билан уй сотиб олувчилар кафолатли ҳимояланади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ