IELTS сертификати бор педагогларга 20 фоиз устама, коррупция ҳақида тезкор хабар берувчи «Call-марказ», Тиббиёт ташкилотларини ихтиёрий аккредитациядан ўтказиш механизми, исталган ҳудуддан ID-карта олиш ва бошқа ўзгаришлар. 1 январдан нималар ўзгаради?
Oyina.uz 2022 йил 1 январдан қонунчиликда қандай ўзгаришлар амалга оширишини санаб ўтади.
Юридик шахслар томонидан кўчмас мулкни ижарага бериш ёки текин фойдаланиш шартномалари давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилади.
Педагог кадрларга қоғоз шаклидаги аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификат бериш амалиёти бекор қилиниб, электрон шаклдаги сертификат бериш тартиби жорий этилади.
Ҳар йили етиштириладиган пилла (ҳўл пилла) ҳосилининг бир килограмми учун 5 минг сўм миқдорида хонадонларда пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга субсидия ажратилади.
Республиканинг исталган ҳудудида ID-карталарни олиш ва алмаштириш имконияти йўлга қўйилади.
IELTSсертификатига эга давлат бошқарув идоралари ходимларига лавозим маошига нисбатан 20 фоизгача қўшимча устама тўланади.
Юқори натижа кўрсатилганда имтиҳон топшириш харажати қоплаб бериладиган халқаро имтиҳон тизимлари рўйхати кенгаяди.
Ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан сотиладиган суюлтирилган газга акциз солиғи олиш бекор қилинади.
Табиий монополия субъектлари, бозорда устун мавқега эга бўлган субъектларда монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилади.
Изоҳ йўқ