Ўзбекистон фуқароси Жанубий қутбга қадам қўйди

Сақлаш
10:50 / 23.01.2025 22 0

 

Аввалроқ Шимолий қутбга борган илк ўзбекистонлик Александр Трач Жанубий қутбга бориш борасида ҳам биринчи бўлди.

 

Александр Трач Ўзбекистоннинг Жанубий қутбга етиб борган илк фуқароси бўлди – бу маълумотни унинг ўзи тасдиқлаган. Трач қатнашган экспедиция 2025 йилнинг 4 январидан 12 январигача давом этган. Жамоа 10 январь куни Жанубий қутбга сафар қилган.

 

Жанубий қутбни забт этиш Александрга Ўзбекистоннинг иккала қутбга етиб борган биринчи фуқароси бўлиш имконини берди. 2021 йилда у Шимолий қутбга борган Ўзбекистоннинг биринчи фуқароси бўлганди. Экспедиция 2021 йилнинг 10−22 июль кунлари оралиғида амалга оширилган. Ўшанда жамоада икки нафар ўзбекистонлик бўлгани учун, 15 июль куни қутб нуқтасига яқинлашганда Александр биринчи бўлиш учун кема тумшуғига кўтарилган.

 

Фарғоналик сайёҳ Александр Трач ҳозирги кунга келиб жами 80 дан ортиқ мамлакатга ташриф буюрган.

 

 

«Жанубий қутбда 2−3 соат бўлишимиз керак эди, аммо об-ҳаво тез бузила бошлади. Учиб кета олмаслигимиз хавфи туғилди. Бир ярим соатдан сўнг барча кемага чиқиш ва тезда учиб кетиш ҳақида буйруқ берилди. Жанубий қутбнинг денгиз сатҳидан баландлиги 2800 метр…» — дея ўз Instagram саҳифасида ёзади Александр.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//