Қор бўронлари сабаб АҚШ жанубида илк бор фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Сақлаш
09:43 / 23.01.2025 49 0

 

Аномал совуқ об-ҳаво туфайли ҳалок бўлганлар сони аллақачон 10 кишига етган. Ўлим ҳолатлари Техас, Алабама ва Жоржия штатларида қайд этилган.

 

АҚШнинг жанубий штатлари – Луизиана, Миссисипи, Алабама ва Техаснинг айрим ҳудудларида тарихда биринчи бор қор бўронидан огоҳлантириш эълон қилинди. Бу ҳақда Axios ва The New York Times нашри хабар берди. Шунингдек, ушбу штатлар губернаторлари фавқулодда ҳолат ҳам эълон қилди.

 

 

22 январь куни жанубда ҳаво ҳарорати -30 даражагача совиган. Ҳюстон шаҳрида 8 сантиметр қалинликда қор ёққан – бу 1963 йилдан бери кузатилмаётган ҳолат.

 

Янги Орлеан аэропортига эса 20 сантиметр қалинликда қор ёққан бўлиб, бу ҳам рекорд ҳисобланади. Энг кўп қор Луизианага ёққан – бу ерда қор қалинлиги 26 сантиметргача етади.

 

Совуқ об-ҳаво туфайли аэропортлар 2 мингта рейсни бекор қилган, яна 13 мингта парвоз кечиктирилган. Шимолдаги деярли барча штатларни жануб билан бирлаштирувчи И-10 автомагистрали ёпилган.

 

 

АҚШга Арктика циклони билан кучли совуқ шамоллар ҳам кириб келган. Прогнозларга кўра, совуқ об-ҳаво бир неча кун давомида сақланиб қолади. Мамлакатда кучли қор бўронлари кузатилиши ҳақида январь ойи бошларида огоҳлантириш берилганди. Мамлакат пойтахти Вашингтонда 5 январдан бери фавқулодда ҳолат режими амал қилмоқда.

 

Ҳукумат аҳолидан иложи борича уйда қолишни сўраяпти, шунингдек, баъзи транспорт йўналишлари ёпилишини эълон қилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//