Иқтисод
Банк 2025 йил учун ўсиш прогнозини 5,8 фоиз, 2026 йил учун эса 5,9 фоиз этиб белгилаган. Бу Европа ва Марказий Осиё минтақасидаги давлатлар орасида энг юқори кўрсаткичлардан бири.
Жаҳон банки глобал иқтисодиёт ва алоҳида минтақалар, жумладан, Европа ва Марказий Осиё учун тенденциялар, прогнозлар ва хавфларни таҳлил қилувчи «Глобал иқтисодий истиқболлар» ҳисоботининг сўнгги нашрини эълон қилди.
Банк иқтисодчиларининг баҳоларига кўра, Ўзбекистон ЯИМи ўсиши 2024 йил охирида 6 фоизни ташкил этган. Ташкилотнинг Ўзбекистонга 2025 йил учун прогнози 5,8 фоизни, 2026 йил учун эса 5,9 фоизни ташкил этади, бу ЕМО минтақасидаги давлатлар орасида энг юқори кўрсаткичлардан бири ҳисобланади. Ушбу башоратлар банкнинг октабр ойидаги аввалги прогнозига мос келади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳукумати 2024 йилда иқтисодий ўсишни 6,5 фоиз — 115 миллиард долларгача баҳолаган эди. 2025 йилда ЯИМ ўсиши прогнози 6 фоизни ташкил этиши, инфляция 7−8 фоизгача пасайиши кутилмоқда.
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жаҳон
Иқтисод
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ