Маданият
Шавкат Умурзоқов «Тошкент шаҳрида миллийликни кенг тарғиб қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Ҳужжат билан бир қатор асосий вазифалар белгилаб олинган.
Жумладан, Тошкент шаҳрида миллийликни кенг тарғиб қилиш бўйича Тошкент шаҳар ишчи гуруҳ ташкил этилади. У қуйидагиларга масъул ҳисобланади:
▪️ миллий либослар ва миллийликни оммалаштиришга оид тарғибот материалларини ишлаб чиқиш;
▪️ корхона, муассаса ва ташкилотлар ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорликни ташкил этиш;
▪️ оммавий тадбирлар даврида миллий либослар ва миллийликнинг мавқейини мустаҳкамланишини таъминлаш;
▪️ миллий либослар ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш;
▪️ мавзуга оид ўқув-семинарлари, танловлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш;
▪️ қарорнинг бажарилиши юзасидан доимий назоратни амалга ошириш.
Шунингдек, Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, бошқарма ва ташкилотлар, туман ҳокимликлари:
▪️ мазкур қарордан келиб чиққан ҳолда тарғибот – миллий либослар ва миллийликнинг ижобий аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказишга қаратилган маърифий, маданий, ахборот ва реклама тадбирларини амалга оширади;
▪️ миллий либосларда юришни, миллийликни тарғиб қилишни ва миллий маданиятни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида моддий ва маънавий рағбатлантириш чораларни кўради;
▪️ давлат ва жамоат ташкилотлари ёки хусусий секторлар томонидан ўтказиладиган маданий, спорт, маърифий ҳамда бошқа турдаги тадбирларга аҳолининг кенг қатламларини жалб қилади.
Тошкент шаҳридаги давлат ташкилотлари, бошқарма ва муассасаларда миллийликни тарғиб қилиш йўналишида эса:
▪️ ҳафтанинг ҳар жума куни «Миллий либослар куни» деб белгиланади ва барча корхона, муассаса ва ташкилотларнинг жамоаларида тарғиб қилинади;
▪️ Тошкент шаҳар ва туман ҳокимликлари, ҳокимликлар қошидаги бошқарма, ташкилот ва бўлимлар, бошқа давлат органлари ва муассасалари ходимлари иш кунларида миллий либосларда юриши тавсия этилади (тасдиқланган хизмат кийимлари бундан мустасно);
▪️ ходимларнинг миллий либосларда юриши учун алоҳида шарт-шароитлар яратиб берилади.
Бундан ташқари, ҳужжатда бир қатор масъул раҳбарларга топшириқлар берилган. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш бўлса Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ш. Султонова зиммасига юклатилган.
Жамият
Жамият
Жаҳон
Маданият
Спорт
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ