Жамият
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Cyber university» давлат университетини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-14-сон қарори қабул қилинди.
Унга кўра, Ўзбекистонда янги замонавий олий ўқув юрти иш бошлайди.
Университетнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланмоқда:
▪️ ахборотни ҳимоялаш, ахборот ва киберхавфсизлик, рақамли технологиялар ва рақамли иқтисодиёт, сунъий интеллектга асосланган автоматлаштирилган ахборот-таҳлилий тизимларни яратиш, робототехника ва бошқа турдош соҳалар бўйича кадрлар тайёрлаш;
▪️ рақамли технологиялар соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
▪️ ўқув жараёнини илғор хорижий тажриба ва замонавий таълим технологиялари асосида ташкил этиш ҳамда очиқ ахборот-таълим муҳитининг ривожланишига кўмаклашиш;
▪️ ёшларнинг билим олиши ва касб эгаллашига қўшимча шарт- шароитлар яратиш, давлат органлари, корхоналари ҳамда бошқа ташкилотларни кадрлар билан таъминлашда саралаш ва қамровни кенгайтириш;
▪️ ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга оширишда етакчи республика ва хорижий олий таълим ҳамда илмий-тадқиқот ташкилотлари, рақамли технологиялар ишлаб чиқувчилари ва истеъмолчилари, бошқа соҳавий корхоналар билан ҳамкорлик қилиш;
▪️ тегишли таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқув- методик адабиётларни яратиш, талабалар ва мутахассисларни жалб қилган ҳолда фундаментал, илмий ва амалий тадқиқотлар олиб бориш.
Спорт
Жаҳон
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ