Тошкентдаги қурилишда ўқув машғулотларига мўлжалланган иккита снаряд топилди

Сақлаш
10:41 / 29.12.2021 731 0

Ижтимоий тармоқлар орқали қурилиш бўлаётган объектда иккита артиллерия аслаҳаси топилгани тўғрисидаги видео тарқалди.

 

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ текширув олиб борган.

 

Маълум бўлишича, 2021 йил 27 декабрь куни 102 рақамига 26 ёшли Қашқадарё вилоятилик Шуҳрат Т.дан хабар келиб тушган. У таниши 29 ёшли Алиакбар М. билан биргаликда Яккасарой туманида қурилаётган объект ҳудудида шубҳали, артиллерия аслаҳаларига ўхшаш занглаган буюмлар топган. У фуқаролик масъулиятидан келиб чиқиб тезкор хизматларга хабар берган.

 

Кўрсатилган манзилга Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари ИИВнинг махсус мутахассислари билан биргаликда етиб келган. Текширув ўтказилгач, топилган буюмлар ўқув машғулотлари давомида фойдаланишга мўлжалланган иккита 115 мм.лик ўқув снаряди ва иккита 82 мм.лик ўқув миномёти эканлиги маълум бўлди.

 

Мазкур ҳолат бўйича ўрганиш ишлари давом этмоқда. 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//