Ўзбекистонда китоб ўқиган маҳбусларнинг жазо муддати қисқартирилади

Сақлаш
15:48 / 20.01.2025 11 0

Хорижий тажрибадан келиб чиқиб, «Миллий тикланиш» партияси бир неча йиллардан буён китобхон маҳкумларнинг жазо муддатини қисқартириш таклифини илгари суриб келаётганини маълум қилди. Таъкидланишича, «ниҳоят бу бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган».

 

Унга кўра, тасдиқланган рўйхат бўйича 1 та китоб ўқиган ва белгиланган имтиҳонни топширган маҳкумнинг жазо муддати 3 кунга қисқартирилади. Бу жараёнда маълум чегара бўлиб, йилига кўпи билан 10 та китоб ўқиш мумкин бўлади.

 

Маҳкумлар ўқийдиган адабиётлар рўйхати Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан тавсия этилади.

 

Бу ташаббус орқали маҳбусларнинг билим ва маданиятини ошириш, ижтимоий адаптациясини яхшилаш ва жазо муддатини ўтказиш жараёнида уларга руҳий ҳамда ахлоқий ривожланишга кўмаклашиш мақсад қилинган.

 

«Китоб ўқиш нафақат улар учун янги билимларни эгаллаш имкониятини яратади, балки улар ўзларини қайта тарбиялаш ва жазо жараёнидан чиқиш учун ижобий ўзгаришлар киритишга ундайди», деб ёзади партия аъзоларидан бири.

 

Маълумот учун, маҳкумлар учун адабиётлар рўйхати, шунингдек, улар ўқиши лозим бўлган китоблар ва имтиҳонлар ўзгариб туриши мумкин.

 

Ҳозирда ушбу тизим орқали маҳкумлар учун мотивация яратиш ва жазо муддатини қисқартиришнинг янги усули «Миллий тикланиш» демократик партияси ташаббуси билан таклиф этилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//