Маданият
Дунёнинг етакчи ахборот платформаларидан бири CNN ўзбек алломалари ҳақида маълумот берувчи мақолаларни эълон қилди.
Жумладан, улардан бирида алгебра фани асосчиси сифатида қайд этилган Ал-Хоразмий ҳақида фикр билдирилар экан, унинг «Ал-китоб ал-мухтасар фи ҳисоб ал-жабр ва ал-муқобала» асари билан математиканинг ривожига қўшган ҳиссаси алоҳида қайд этилган.
«Ҳар сафар смартфон ёки компьютердан фойдаланганимизда Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмийнинг илмий меросига дуч келамиз», деб ёзади мақола муаллифи.
Шунингдек, кейинги мақолада ИХ асрнинг атоқли ўзбек олими Ал-Фарғоний исломнинг илм-фан тараққий топган Олтин даврига катта ҳисса қўшгани, у астрономия, математика ва география фанларида етук мутахассис бўлиб, ҳам фан тарихида, ҳам ислом цивилизациясида ҳам ўз ўрнини мустаҳкамлагани таъкидланган.
Туркум мақолаларда Абу Райҳон Берунийга ҳам таъриф берилар экан, CНН уни дунёни ўлчаган одам сифатида эътироф этган. Унда аллома эришган ютуқлари билан кўплаб замонавий фанларга асос солган буюк олим дея таърифланган. Унинг Ернинг айланиши ҳақидаги гипотезасидан тортиб Ер диаметрини ўлчашгача бўлган асарлари антик давр мероси ва келажакдаги янгиликлар, жумладан, кейинчалик Уйғониш давридаги Европада пайдо бўладиган инновациялар ўртасида кўприк бўлгани тан олинган.
Абу Али ибн Синога бағишланган қисмда эса тиббиётнинг отаси сифатида танилган олим ва унинг қаламига мансуб «Тиб қонунлари» асари ҳақида сўз борган. Хусусан, «Тиб қонунлари» асари кўп асрлар давомида Европада ва Шарқда тиббиётнинг асосий қўлланмаси бўлиб хизмат қилгани ҳақида маълумот берилган.
Нашр бу алломаларнинг илмий мероси ҳозирги кунда ҳам ўз аҳамиятини йўқотмагани, уларнинг асарлари жаҳон илм-фани тараққиёти йўлида хизмат қилаётганини урғулаган.
Эндиликда CНН машҳур астроном ва математик Мирзо Улуғбек ҳақида ҳам мақола эълон қилиши кутилмоқда.
Жаҳон
Жамият
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ