Жамият
2025/2026 ўқув йили қабулидан бошлаб фанлар мажмуасида чет тили биринчи фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига қабул хорижий тилни билиш даражасини белгиловчи миллий ёки халқаро сертификат асосида амалга оширилади.
Бунда чет тили биринчи фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига қабул қилишда ушбу фандан тест синови ўтказилмайди. Бундан олдин эса абитуриентлар белгиланган даражадаги сертификатни тақдим этиши лозим бўлади.
2025/2026 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг таълим йўналишлари рўйхати ва уларга мос тест синови (касбий (ижодий) имтиҳон) топшириладиган фанлар мажмуасига кўра чет тили биринчи фан сифатида белгиланган таълим йўналишлари рўйхати қуйида келтирилган:
Маълумот учун, биринчи фан сифатида аниқ кўрсатилган инглиз, немис ва француз тилларидан айни шу фан бўйича, биринчи фан «Чет тили» кўрсатилган таълим йўналишларига эса, бакалавриат таълим йўналишлари учун тасдиқланган хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро сертификатлардан бирини тақдим этиш талаб этилади.
Тасдиқланган сертификатлар рўйхати ушбу ҳаволада келтирилган.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ