Жамият
Кеча ижтимоий тармоқларда Жанубий Корея ўзбекистонликлар учун чеклов қўйгани ҳақида кўплаб хабарлар тарқалди. вазиятга ойдинлик киритиш ва тўғри тушунча ҳосил қилиш учун Миграция агентлиги расмий муносабат билдирди.
Агентлик матбуот хизмати раҳбари Жамолиддин Қаландаровнинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда Жанубий Кореядаги иқтисодий ўзгаришлар туфайли, жумладан, ўзбекистонликлар иш жойини сабабсиз тарк этиш ҳолатлари кўп кузатилмоқда.Эндиликда бир киши қилган хато кўпчиликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Сабаби, бунинг натижасида ишчи мигрантлар учун ажратилаётган квоталар сони камаяди.
Маълум бўлишича, айни пайт Кореяда нолегал юрган Ўзбекистон фуқаролари 9,6 фоизга етган. Агар бу 10 фоизга чиқадиган бўлса, мазкур давлат агентлик билан миграцион алоқа тизимини қайта кўриб чиқиши мумкин.
«Дарҳақиқат, 2024 йил Жанубий Кореяга Э-9 визаси билан ишлаш учун 3080 нафар фуқаромиз юборилган бўлиб, бу рақам 2023 йилга нисбатан анча пасайган», дейди Қаландаров.
Агентлик ходими квоталарнинг камайиши фақат ўзбекистонликларга боғлиқ эмаслигини, қисқартириш чоралари бошқа давлатларга ҳам кўрилаётганини қўшимча қилган.
«Шу ўринда айтиш керак, юзага келган иқтисодий инқироз сабаб, Кореяда кўплаб компаниялар ўзларини банкрот, деб эълон қилмоқда.
Шундан келиб чиқиб, агентлик мутахассислари ушбу давлатда бўлиб турган юртдошларимиздан меҳнат интизомига, шартномада кўрсатилган талабларни тўлиқ бажаришга, қонунларни бузмасликка чақиради», дейди агентлик матбуот хизмати раҳбари.
Таъкидланишича, ҳозирда ташкилот томонидан илгари сурилаётган кўникма ва мослашувни кучайтиришга қаратилган дастурлар юқоридаги муаммоларни бартараф этишга қаратилган бўлиб, бу соҳадаги келгуси алоқалар учун жуда муҳим ҳисобланади.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ