Ҳокимларнинг бекор қилинган қарорлари бўйича Тошкент вилояти етакчилик қилмоқда

Сақлаш
13:36 / 18.01.2025 9 0

2024 йил давомида маъмурий судлар томонидан давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахслари қарорини ҳақиқий эмас деб топишга доир жами 6991 та иш кўрилган бўлиб, уларнинг 3184 таси қаноатлантирилган.

 

Жумладан, маҳаллий ҳокимлик қарорларининг ҳақиқий эмас деб топилишга оид жами 2720 та иш кўрилган бўлиб, шундан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ва мансабдор шахсларининг қонунчиликка мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ёки юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузадиган жами 933 та қарори бекор қилинган.

 

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тақдим қилган маълумотига кўра, 2024 йилда маҳаллий ҳокимликлар томонидан чиқарилган қарорларнинг энг кўп бекор қилиниши бўйича Тошкент вилояти етакчилик қилган – 426 та ҳужжатдан 143 таси бекор қилинган.

 

Кейинги 2- ва 3-ўринларда Самарқанд(291 та ҳужжатдан 128 таси) ҳамда Жиззах(239 та ҳужжатдан 113 таси) вилоятлари кўрсатилган.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//