Ўтган йил ҳисобида қанча ўзбекистонлик АҚШга ўқишга кетди?

Сақлаш
13:09 / 18.01.2025 9 0

Ўтган йили Ўзбекистонда ўқиш мақсадида хорижга чиққанлар 35,9 нафарни ташкил қилади.

 

Таъкидлаш лозим, ортда қолган даврда хорижда таҳсил олишни хоҳлайдиган ёшлар асосан Тожикистон олий ўқув юртларини афзал кўрган. Статистика агентлигининг ўтган бир йиллик учун тақдим қилган маълумотига кўра, 2024 йилда 12 809 нафар ўзбекистонлик ёш таълим олиш учун Тожикистонни танлаган.

 

Ундан кейинги ўринда эса Россия жой олган. Мазкур давлатга 8 629 нафар ёш ўқиш мақсадида кетган. Шунингдек, энг кўп танланаётган чет эл мамлакатлари қаторида Қирғизистон 3-ўринни банд қилган – 3 953 нафар.

 

Қуйида 2024 йилнинг январь–декабрь ойларида ўқиш мақсадида чет элга кетган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мамлакатлар бўйича тақсимланиши келтирилган:

 

▪️ Тожикистон – 12 809 нафар;

 

▪️ Россия – 8 629 нафар;

 

▪️ Қирғиз Республикаси – 3 953 нафар;

 

▪️ Туркия – 2 711 нафар;

 

▪️ Корея Республикаси – 2 077 нафар;

 

▪️ Қозоғистон – 1 589 нафар;

 

▪️ Буюк Британия – 792 нафар;

 

▪️ Хитой – 767 нафар;

 

▪️ АҚШ – 576 нафар;

 

▪️ БАА – 390 нафар;

 

▪️ Бошқа давлатлар – 1 602 нафар.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//