Ой йўқолиш хавфи остидаги маданий объектлар рўйхатига киритилди

Сақлаш
18:10 / 17.01.2025 69 0

Режалаштирилган тижорат саёҳатлари натижасида юзага келадиган талон-тарожлик ва вайронагарчиликдан қўрқиш туфайли биринчи марта Ой хавф остида қолган маданий объектлар рўйхатига қўшилди.

 

Аслида Бутунжаҳон ёдгорликлар жамғармасининг (WMF) кузатув рўйхати Ердаги йўқолиш хавфи остидаги маданий объектларни ўз ичига қамраб олади. Бироқ бу сафарги таҳдид остида қолаётган 25 та объект таркибида Ернинг йўлдоши Ой ҳам бор. Бунга сабаб эса Ойдаги фаолиятнинг тезлашиб кетаётгани ва булар асраб-авайлаш протоколларисиз амалга оширилаётганидир.

 

Масалан, ўтган чоршанба кунининг ўзида SpaceX бўлажак миссиялар олдидан тадқиқот ўтказиш мақсадида иккита ҳаво кемасини Ойга қўндирди. Агар тарихга қаралса, 1860 йилдан буён фақат 5 та давлат — АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, Япония ва собиқ Совет Иттифоқи бундай қўниш жараёнини амалга оширган эди.

 

Келгусида Ойга шахсий саёҳатлар ҳам амалга оширилиши мумкин ва бу 2027 йилнинг ўрталарига режалаштирилмоқда. Бундай ташрифлар, шунингдек, ҳукуматлар томонидан молиялаштирилаётган бошқа кўплаб миссиялар туфайли Ойга илк бор ташриф буюрган Нил Армстронг ва Базз Алдрин қолдирган оёқ излари йўқ бўлиб кетиши мумкин.

 

«Ойнинг рўйхатга биринчи марта киритилиши бу бизнинг умумий тарихимиздаги ҳал қилувчи лаҳза бўлган, инсониятнинг Ердан ташқаридаги илк қадамларидан далолат берувчи артефактларни таниб олиш ва сақлаб қолиш зарурлигини билдиришдир», дейди WМФ президенти ва бош ижрочи директори Бенедикт де Монтло.

 

Унинг таъкидлашича, Ойга қўнишни тасвирга олган камера, астронавтлар – Армстронг ва Алдрин қолдирган хотира диски ва бошқа юзлаб нарсалар бу мероснинг рамзи ҳисобланади. Рўйхатга Ойнинг қўшилиши бу меросни ҳимоя қилиш учун фаол ҳамкорлик стратегияларига оммавий эҳтиёж борлигини англатади. Ерда бўладими ёки ундан ташқарими, бу ҳаракат умумий тарихни ҳимоя қилади.

 

Монтло коинотни ўрганишнинг янги даврида ойнинг маданий ландшафтини ҳимоя қилиш учун халқаро механизмларни яратиш муҳимлигини ҳам айтган.

 

«Ой меросини ҳимоя қилиш космосдаги хусусий ва ҳукумат томонидан тезлаштирилиб юбориладиган зарарларнинг олдини олади ва бу артефактларнинг келажак авлодлар учун сақланиб қолишини таъминлайди», деди у.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//