Жамият
Бухоронинг Қоракўл туманидаги Пойкент масканидан милоддан аввалги I ва милодий I-IV асрларга оид қурол-аслаҳалар топилди.
Маълумот учун, қадимий Пойкент шаҳри Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, уни ўрта аср тарихчилари «Савдогарлар шаҳри» ёки «Мис шаҳар» дея таърифлаган. Таъкидланишича, у Бухородан ҳам қадимий ҳисобланади.
Пойкенд Арк, иккита шаҳристон ва рабоддан иборат.
Ёдгорликда қазув ишлари ўтган асрнинг 80 йилларидан бошлаб Самарқанд археология институти ва Россиянинг Эрмитаж музейи билан ҳамкорликда олиб борилмоқда.
2023 йилги тадқиқотлар мавсумида асосий иш аркда олиб борилган.
.jpg)
Қазиш ишлари давомида яқинда Пойкентдан қадимий қурол-аслаҳалар, металл жиҳозлар, шунингдек, ибодатхона маросимларида қўлланилган қўнғироқлар ва исириқдонлар топилган. Бу буюмлар эрамиздан аввалги I аср ва эрамизнинг I асрига тегишли бўлиб, саклар ва массагетлар давридан қолган.
Ҳозирда реставраторлар ушбу топилмаларни асл ҳолатига келтириш устида ишламоқда.
Хабарга кўра, ушбу топилмалар Суғд даври деворий суратларида ҳам учрайди.
Маълум бўлишича, изланишлар натижасида узунлиги 13,7 метр бўлган катта зал ёки ҳовли атрофида жойлашувчи супалар ҳам аниқланган. III-IV асрларда у қўшни ибодатхонадан пастда жойлашган, шунинг учун унга шимол томондан 12 поғонали, кенглиги 3,4 метр зинапоя ва пандус тушган.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
Жамият
Жамият
77732
Жамият
56711
Жамият
55937
Жамият
50984
Жамият
//
Изоҳ йўқ