Жамият
«Миллий тикланиш» ДП МК раиси Алишер Қодиров Тошкентдан бошлаб мамлакатдаги барча шаҳарларда ташқи ёзувлар, эълонлар, кўрсатмалар бошқа тилларда, ҳатто бошқа алифболарда ёзилаётганини ачинарли муаммо дея таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда барча ташқи ёзувлар, эълон, кўрсатмалар ўзбек тилида бўлиши шарт. Заруратга қараб бошқа тилларда такрорланиши мумкин.
«Таянч қадриятимиз сифатида ўзбек тилига муносабатимиз тубдан ўзгариши керак. Биринчи навбатда тадбиркорлар, мулкдорлар ва бошқарув идоралари ўзбек тилига ҳурмат, қонунга итоатда намуна бўлишлари керак. Жамоатчилик бу масалада муросасиз бўлиши керак», дейди у.
Маълум бўлишича, ҳозирда «Миллий тикланиш» партиясида «Ташқи ёзувлар тўғрисида»ги қонун лойиҳасини тайёрлаш ишлари бошланган.
Қодиров бу жараёнда Россия думасидан ўрнак олиш кераклигини билдирган.
«Уруш ҳолатида бўлишига қарамасдан, Россия думасида сўнгги ойда рус тили билан боғлиқ учинчи жиддий, мажбуриятларга тўла қонун қабул қилинмоқда. Бу масалада ўрнак олишимиз мумкин ва зарур деб ўйлайман», деб ёзган партия раҳбари ўз саҳифасида.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77898
Жамият
56809
Жамият
56035
Жамият
51091
Жамият
//
Изоҳ йўқ