«Ижтимоий карта» кимларга берилади ва унинг қандай афзалликлари бор?

Сақлаш
12:32 / 17.01.2025 14 0

Ҳозирда тажриба-синов тариқасида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг Янигйўл туманида жорий этилган «Ижтимоий карта» 2024 йилнинг декабрь ойидан бошлаб янги тайинланган 9 турдаги ижтимоий тўловлар олувчи шахсларга тақдим этилмоқда. 1 декабрдан бошлаб қуйидагиларни ижтимоий карта орқали тўлаш бошланган:

▪️ Кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси;

▪️ Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам;

▪️ Ёшга доир нафақа;

▪️ Ногиронлик нафақаси;

▪️ Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳар ойлик моддий ёрдам;

▪️ Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ногиронлик нафақалари;

▪️ Ногиронлиги бўлган болаларни парваришлаётган оналар учун нафақа;

▪️ Протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари хариди учун ваучер;

▪️ Боқувчисини йўқотганлик нафақаси.

 

2025 йил 1 апрелдан бошлаб эса ушбу ҳудудлар (Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг Янигйўл туманида) бўйича яна қўшимча 2 турдаги ижтимоий тўловлар ижтимоий карта орқали тўлаб берилади. Булар:

 

▪️ Ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси

▪️ «Саховат ва кўмак», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» жамғармалари ҳисобидан тўланадиган бир марталик моддий ёрдамлар.

 

Ижтимоий карта қуйидаги тоифадаги шахсларга бепул берилади:

▪️ Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар (шахслар);

▪️ «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилган оилалар;

▪️ Кўп болали оилаларнинг аъзолари;

▪️ Ногиронлиги бўлган шахслар;

▪️ Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар бўлган ёлғиз яшовчи ва ёлғиз кексалар;

▪️ Ўзгалар парваришига муҳтож шахслар парвариши билан банд бўлган шахслар;

▪️ Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар;

▪️ Васийлар (ҳомийлар), тутинган ота-оналар;

▪️ Муомалага лаёқатсиз шахслар;

▪️ Муомала лаёқати чекланган шахслар;

▪️ Муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган шахсларнинг қонуний вакиллари;

▪️ Пенционерлар;

▪️ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан стипендия тўланаётган талабалар;

▪️ Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан стипендия тўланаётган ўқувчилар (тингловчилар);

▪️ Шаҳар йўловчи транспортидан (таксидан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга.

 

Таъкидланишича, «Ижтимоий карта» функциялари бундан кейин ҳам босқичма-босқич кенгайтириб борилади. Жумладан, 2025 йилнинг 1 апрелидан бошлаб транспорт картаси ва имтиёзли транспорт картаси функцияларини ҳам бажаради. Яъни жамоат транспортида имтиёзли ёки бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар, белгиланган имтиёзли ёки бепул тарифдан фойдаланган ҳолда, имтиёзга эга бўлмаган шахслар умумбелгиланган транспорт тарифларида транспортдан фойдаланишлари мумкин бўлади.

 

Ушбу функцияни жорий этиш мақсадида тегишли ахборот тизимларини интеграция қилиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.

 

Тажриба синов босқичида ижтимоий карта очиш учун электрон аризалар «Инсон» ижтимоий хизматлари марказлари орқали қабул қилинмоқда.

 

Кейинчалик фуқаролар Ягона давлат интерактив хизматлари портали, «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали ҳамда ижтимоий карта бўйича белгиланган Молиявий агентларнинг бўлинмалари (АТ «Халқ банки», АТ «Алоқабанк» ) орқали мурожаат этишлари мумкин бўлади.

 

Ижтимоий карта ариза берилган кундан бошлаб 3 иш куни ичида тақдим этилади.

 

Ўзгалар парваришига муҳтож айрим шахсларга «Инсон» ижтимоий хизматлари марказлари томонидан 15 кун ичида ижтимоий карталар уларнинг яшаш жойига етказиб берилади.

 

Ижтимоий карта 2025 йил 1 июлдан бошлаб босқичма-босқич республиканинг барча ҳудудларига жорий этилади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//