Ҳусанов Осиёдаги 43 та терма жамоадан қиммат туради

Сақлаш
11:34 / 17.01.2025 19 0

Хабарингиз бор, Абдуқодир Ҳусановни Англиянинг «Манчестер Сити» клуби 40 миллион евро ва бонуслар билан сотиб олмоқда. Ҳозирда 20 ёшли ҳимоячининг тиббий кўрикдан ўтиши кутиб турилибди. Шундан сўнг трансфер расман эълон қилинади.

 

Таъкидланишича, расман эълон қилингач, Абдуқодир Ҳусанов нархи Ўзбекистон ва Марказий Осиё футболчилари учун янги рекорд сифатида қайд этилади.

 

Ажабланарлиси, «Сити»нинг Ҳусанов учун тўлайдиган бадал пули Осиёнинг қирқдан ортиқ мамлакат терма жамоаларининг умумий қийматидан қиммат бўлади.

 

Яъни, Осиёда 4 та миллий терма жамоа таркибининг умумий нархи 40 млн евродан юқори. Булар — Япония(280,5 млн евро), Жанубий Корея(158,15 млн евро), Ўзбекистон(47 млн евро), Эрон(46,65 млн евро). Қолган 43 та давлат миллий терма жамоалари таркибининг умумий нархи эса Ҳусановга тўланаётган суммадан паст. Булардан бири, масалан, Австралия.

 

Маълумот ўрнида, Европа қитъасидаги кучли бешлик чемпионатларининг гранд клублари шу пайтга қадар Осиё мамлакатларидан фақат Япония ва Жанубий Корея футболчилари учун катта сумма тўлаб келган. Ҳусановгача фақатгина Элдор Шомуродов ўзбекистонлик футболчилар орасида энг қиммат нархга сотилган эди(2021 йилда 19,6 млн еврога «Рома» клубига).

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//