АҚШда COVIDга қарши сохта эмланганлик сертификатини сотган фармацевт 120 йилга қамалди

Сақлаш
22:00 / 18.08.2021 933 0

Бу ҳақда Newsweek.com нашри хабар берди.

Чикаго штатида интернет орқали коронавирусга қарши юздан ортиқ сохта эмланганлик сертификатини сотган шахс ҳибсга олинди.  Маълум қилинишича, 34 ёшли фармацевт Тангтан Чжао АҚШ бўйлаб вакциналарни тарқатадиган миллий тармоқда ишлаган. У давлат мулкини ўзлаштиришнинг 12 та банди билан айбланмоқда. Ҳар бир банд учун у 10 йилгача қамоқ жазосига ҳукм этилади ва шу тариқа жами 120 йилга озодликдан маҳрум этилади, дейилади хабарда.

— Одамларнинг вакцина қабул қилмаганини била туриб, сохта вакцинация сертификатини сотиш миллионлаб америкаликларнинг ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўяди. Мамлакатимиз хавфсизлигида арзон савдо қилиш нафақат пандемияга қарши курашаётганларни ранжитади, балки бу оғир оқибатларга олиб келадиган федерал жиноятдир, — деди Чикагодаги ФБР идораси раҳбари Эммерсон Бью.

Таъкидланишича, Чжао ҳукумат томонидан берилган эмланганлик сертификатининг бир қисмини ўғирлаб, 125 та картани интернетда ҳар бирини тахминан 10 доллардан сотган. Прокуратура унинг сертификатларни 11 дан ортиқ харидорга сотиб, 1200 доллардан ортиқ фойда қилганини айтган.

Коронавирусга қарши эмлаш бутун дунё мамлакатларида, хусусан, АҚШ да ҳам аҳоли учун бепул ҳисобланади. Март ойи бошида Иллинойс штати бош прокурори Кваме Рауль штат сохта сертификат сотиб олган ёки ишлаб чиқарганларга нисбатан қаттиқ чоралар кўрилишини маълум қилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//