Жамият
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфидаги «Меҳрли мактаб» давлат таълим муассасасининг Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида ташкил этиладиган филиалларига малакали педагоглар ишга таклиф қилинмоқда.
Бунда вилоятлардаги кўп тармоқли болалар тиббиёт марказларининг гематология ва онкология бўлимларида даволанаётган болаларга мактабгача таълим ва тарбия ҳамда умумий ўрта таълим берилади.
Бунинг учун номзодлардан қуйидаги мутахассислик йўналишлари бўйича таҳсил олган бўлиши талаб этилади:
▪️ Умумий ўрта таълимни ташкил этиш учун педагог ходим (она тили ва адабиёт, математика ҳамда бошланғич таълим ўқитувчилари);
▪️ Психолог;
▪️ Тарбиячи;
▪️ Тарбиячи ёрдамчиси.
Ҳужжат топширувчиларда йўналишлар бўйича қуйидаги кўникмалар бўлиши шарт:
✔️ педагог ходим лавозимига: олий (педагогик) маълумотли, дарс бераётган фани бўйича камида иккинчи тоифали, 3 йиллик педагогик иш стажига эга, стационар шароитда узоқ муддат даволанишга муҳтож болалар билан ишлаш кўникмасига эга бўлган, рус ва ўзбек тилларини биладиган педагоглар;
✔️ психолог лавозимига: олий маълумотли, болалар билан ишлаш кўникмасига эга, камида 3 йил психолог фаолияти билан шуғулланган, рус ва ўзбек тилларини биладиган мутахассислар;
✔️ тарбиячи лавозимига: мактабгача таълим йўналиши бўйича олий педагогик маълумотли, камида 3 йиллик педагогик иш стажига эга, стационар шароитда узоқ муддат даволанишга муҳтож болалар билан ишлаш кўникмасига эга бўлган мутахассислар;
✔️ тарбиячи ёрдамчиси лавозимига: ўрта маълумот ва мактабгача ёшдаги болаларни тарбиялаш ишлари хусусиятлари бўйича махсус тайёргарликка эга, камида 3 йиллик стажга эга ходимлар.
Иш ўринлари учун ўтказиладиган танловда иштирок этиш истагидаги номзодлар «Меҳрли мактаб» давлат таълим муассасасининг mehrlimaktab.vakant@gmail.com электрон почта манзилига 2025 йилнинг 10 февралига қадар (шу кун ҳам) пастда кўрсатилган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этиши лозим:
➖маълумотнома-объективка (телефон рақам);
➖паспорт (ID-карта);
➖олий ўқув юртини тамомлаганлик тўғрисидаги диплом нусхалари.
Маълумот учун, юқоридаги малака талабларига мос келганлар орасидан иш ўринларига муносиблар суҳбат асосида ишга қабул қилинади.
Эслатиб ўтиш лозим, белгиланган қонунчиликка кўра, «Меҳрли мактаб» педагог ходимларига меҳнатнинг алоҳида шароитлари учун 100 фоизлик устама берилади ва қўшимча тарзда моддий рағбатлантирилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ