Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди

Сақлаш
15:32 / 16.01.2025 12 0

Ҳудудида инвестицияларни жалб қилиш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва бошқа йўналишлардаги фаолиятда жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун Акмалжон Маҳмудалиев Сирдарё вилояти ҳокими лавозимидан кетди.

 

Бундан ташқари, ўтган йил давомида Беруний, Қораўзак, Қўнғирот, Пешку, Янгиобод, Қамаши, Хонқа, Шовот туманларида инвестиция 15 млн долларга ҳам етмади. Ромитан, Деҳқонобод, Миришкор, Чироқчи, Нарпай, Нуробод ва Гулистон туманлари, Оҳангарон шаҳрида эса экспорт камайгани маълум бўлди. Шу сабабли ушбу 16 та туман ва шаҳар ҳокимларига ҳайфсан эълон қилинди.

 

Президент раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида энди инвестиция бўйича янги назорат тизими бўлиши белгиланди.

 

Бунда Бош вазир бу йилги 42 млрд доллар хорижий инвестиция бўйича ойма-ой режани тасдиқлайди. Вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари, тармоқ раҳбарлари эса ҳафтада икки кун инвестиция билан шуғулланади.

 

Йиғилишда мутасаддилар тинмай ҳудудларга бориши, тадбиркорлар билан учрашиши, масаласини жойида ҳал қилиши шартлиги давлат раҳбари томонидан таъкидланди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//