Жамият
Ўзбекистон элчихонасида Лондонда жойлашган Renée Pfister Art & Gallery Consultancy санъат ва галереялар бўйича маслаҳатлар тақдим этувчи ижод уйи таъсисчиси ва директори Renée Pfister билан учрашув ўтказилди.
Art & Gallery Consultancy ташкилоти йирик маданий тадбирлар, кўргазмалар ҳамда санъат ҳафталиги доирасида ўтказиладиган дастурларни ишлаб чиқиш бўйича ўз хизматларини кўрсатади.
Renée Pfister музейлар ва санъат оламида ўттиз йилдан ортиқ тажрибага эга бўлган таниқли бадиий раҳбар, куратор, регистратор ва бизнес маслаҳатчи ҳисобланади. Ташкилот Лондонда таъсис этилган. Унинг профессионал фаолияти 1992 йилда Британия музейида куратор ёрдамчиси сифатида бошланган. Ташкилтот ҳозирда Лондон сити университетида The Business of the Visual Ars and Curating & Exhibition Management ўқув курсларини ўтказиб келмоқда.
Учрашув давомида Renée Pfister томонидан Ўзбекистонда санъат ва маданият соҳасида амалга оширилаётган кенг-кўламли ислоҳотларни юқори эътироф этилиб, келгусида ташкилотнинг республикадаги идора ва корхоналар билан ҳамкорликларни йўлга қўйишга тайёрлиги билдирилди.
Мулоқот давомида келгусида нуфузли йўналишларда қўшма тадбирлар ва кўргазмаларни ўтказиш ҳамда санъат соҳаларида ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди.
Суҳбат якунида Renée Pfister билан Ўзбекистоннинг манфаатдор идора ва ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш масалаларида амалий кўмак кўрсатишга келишиб олинди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ