Жаҳон
Қозоғистонда коррупционерларнинг очиқ реестри пайдо бўлади. Бу ҳақда мамлакат Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раисининг биринчи ўринбосари Улан Саркулов маълум қилди, дея хабар берди Tangrinews нашри.
«Бу профилактика воситасидир. Унинг асосий мақсади жамоатчиликнинг қоралаши орқали жамиятда коррупцияга нисбатан муросасизликни шакллантиришдан иборат. Реестрга оғир ва ўта оғир коррупцияга оид жиноятларни содир этганлик учун судланган шахслар тўғрисидаги маълумотлар киритилади. Шахсларни реестрга киритиш учун қонуний кучга кирган айблов ҳукми асос бўлади», – дея тушунтирган Саркулов.
Маълум қилинишича, бундай шахсларни қонуний кучга кирган оқлов ҳукми ва судланганлик ҳолати тугаллангани асосида реестрдан чиқариш мумкин бўлади. Реестр агентлик сайтига жойлаштирилади.
Қозоғистонда 2022 йилда илк бор коррупционерлар реестрини яратиш таклиф қилинганди.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
Жамият
Жамият
77732
Жамият
56711
Жамият
55937
Жамият
50984
Жамият
//
Изоҳ йўқ