Яшаш қийин бўлган шаҳарлар рейтинги тузилди

Сақлаш
15:20 / 15.01.2025 15 0

2025 йилда шаҳарларда яшаш қиймати индекси (Cost of Living Index by City) тузиб чиқилди.

 

Мазкур рўйхатга 327 та шаҳар киритилган бўлиб, улар АҚШнинг Нью Йорк шаҳрига нисбат қилиб олинган.

 

Индекс 6 та категорияга бўлинган:

▪️ Яшаш нархи индекси;

▪️ Ижара индекси;

▪️ Озиқ-овқат индекси;

▪️ Рестаранлар индекси;

▪️ Яшаш нархи ва ижара индекси;

▪️ Маҳаллий харид қобилияти.

 

Келтирилган шаҳарлар рейтингида Ўзбекистон пойтахти ҳам бор.

 

Умуман олганда, дунё бўйича турмуш тарзи енгил ўтадиган шаҳар бу Ҳиндистоннинг Коимбатур шаҳри экан. Чунки бу ерда озиқ-овқат, ресторанлар, транспорт ва коммунал хизматлар каби истеъмол товарлари Нью Йорк шаҳридан 82,3 фоизга арзон ҳисобланади.

 

Энг қиммат марказ сифатида эса Шветсариянинг Цюрих шаҳри келтирилган. Сабаби, бу манзилда истеъмол харажатлари Нью Йоркдан 3,8 фоизга қимматроқ.

 

Тошкент кун кўриш қийин бўлган шаҳарлар орасида 288-ўринни банд қилган. Статистикага кўра, мамлакатимиз пойтахтида истеъмол маҳсулотлари Нью Йоркка нисбатан 74,8 фоизга арзон сотилади. Қолган индекс кўрсатгичларида ҳам Тошкент нисбатан яхшироқ. Масалан, Қозоғистоннинг Олма-ота шаҳри қимматчилик бўйича Тошкентдан 23 та ўринга тепада турибди.

 

Маҳаллий харид қобилияти кўрсатгичи бўйича ҳам Тошкент Нью Йоркдан 55,6 фоизга, Олма-отадан 13,7 фоизга арзонроқ.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//