Ўзбек алломаси номи берилган сунъий йўлдош космосга учирилди

Сақлаш
11:49 / 15.01.2025 15 0

Fergani Space компанияси биринчи сунъий йўлдошини космосга учирди.

 

Таъкидлаш лозим, мазкур ҳаво кемаси FGN-100-d1 деб номланган бўлиб, у буюк астроном, математик ва географ олим Аҳмад Фарғоний шарафига Fergani деб аталади.

 

Fergani Space компаниясининг ушбу биринчи сунъий йўлдоши SpaceХ компаниясига тегишли Falcon 9 ракета-ташувчиси орқали АҚШнинг Ванденберг базасидан космосга муваффақиятли учирилган.

 

Маълумот учун, компания раҳбари ва Байкар компанияси бошқарув кенгаши раиси Селчук Байрактар ҳисобланади.

 

FGN-100-d1 сунъий йўлдоши Falcon 9 ракетаси орқали Транспортер-12 миссияси доирасида учирилган бўлиб, ушбу миссияда 131 та фойдали юк, жумладан, парвозни онлайн узатувчи восита, микросунъий йўлдошлар ва орбитадаги транспорт воситалари космосга етказилган.

 

Хабарга кўра, Fergani Space компанияси ўзининг инноватив ва оригинал технологиялари орқали космик транспорт ҳамда паст орбитали йўлдош хизматлари соҳасида барқарор ва иқтисодий жиҳатдан самарали ечимларни тақдим этишни мақсад қилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//