Париж Олимпиядаси ғолиблари медалларни Францияга қайтариб бермоқда

Сақлаш
11:18 / 15.01.2025 11 0

Париж ёзги Олимпияда ўйинларида иштирок этган спортчилар сифати ёмонлаша бошлаган медалларни ортга қайтармоқда.

 

Бунга баъзи спортчиларнинг сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар орқали (асосан, бронза) медалларнинг сифати ёмонлашиб бораётгани ҳақида танқидий постлар жойлагани сабаб бўлган.

 

 

Масалан, Франциялик сузувчи Максим Гроуссет ва Олимпиядада бронза медалини қўлга киритган америкалик скейтбордчи Нюжа Хюстон медалларга зарар етгани ҳақидаги хабарларни биринчилардан бўлиб тарқатган. Улардан бири медалга ҳатто «урушдан қолганга ўхшайди» дея таъриф берган.

 

Таъкидланишича, медаллар ҳеч қанча вақт ўтмасдан ёмон кўринишга кела бошлаган. Жумладан, уларнинг юза қисмида занг пайдо бўлган.

 

«Олимпияда медалларининг сифати анча юқори бўлиши керак», еб ёзган спортчилардан бири ўз саҳифаларида.

 

Танқидларнинг ортиб бориш фонида медалларни қайтариб бериш аллақачон бошланиб кетган.

 

Француз нашри бўлган Lettre'нинг ёзишича, 100 дан ортиқ нуқсонли медаллар спортчилар томонидан Париждаги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ташкилий қўмитасига қайтарилган. Эндиликда медаллар ишлаб чиқариш учун масъул бўлган Париж зарбхонасида жиддий тартибсизликлар келиб чиқмоқда.

 

Аниқлик киритилишича, медалларнинг бундай кўринишга келиб қолишида сифатсиз лакнинг ишлатилиши асосий омил бўлиши мумкин. Шунингдек, масъуллар ишлаб чиқаришда яна бир қатор қоидаларга ҳам риоя қилмаган.

 

Хуллас, ҳозирда муассаса ишлаб чиқариш ва сифатга масъул бўлган 3 нафар раҳбар ходимни ишдан бўшатган. Бундан ташқари, зарбхона норозилик билдираётган спортчиларга барча шикастланган медаллар бир хил ўйма нақшли янгилари билан алмаштириб берилишини маълум қилинган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//