Илм-фан
Кеча, 14 январь куни БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида «Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги» халқаро саммитининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди.
Бу галги саммит кун тартибига «яшил» иқтисодиёт соҳасида барқарор тараққиётни таъминлаш, инновациялар ва янги технологияларни жорий этиш, энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари киритилган.
Маълумот учун, «Абу-Даби барқарор ривожланиш ҳафталиги», бу – 2008 йилда БАА ҳукумати ва «Масдар» компанияси томонидан барқарор ривожланиш соҳасидаги глобал муаммоларни ҳал этиш учун ташкил этилган халқаро платформа. Форумнинг мақсади жаҳонда барқарор тараққиётни жадаллаштириш, иқтисодий, ижтимоий ва экологик ривожланишга кўмаклашиш, озиқ-овқат ва сув хавфсизлигини таъминлаш, энергия тежамкорлиги ва карбонсизлантиришни илгари суришдан иборат.
Мазкур форум доирасида Амирликлар асосчиси – марҳум Шайх Зоид Ол Наҳаён номи билан аталувчи барқарор ривожланиш соҳасидаги ютуқлар учун мукофот билан тақдирлаш маросими ҳам ўтказилади.
Бу сафарги мукофотнинг «Глобал ўрта мактаблар» номинациясида Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ғолиб деб топилган.
Мактаб ўқувчилари Паҳлавон Ғуломов ва Асилбек Ашрапов ҳамда уларнинг устози Соҳибхон Азизовнинг ёмғир сувини ичишга яроқли даражагача қайта ишлаш лойиҳаси билан ғалабани қўлга киритган.
Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаённинг шахсан ўзи танлов ғолибларига мукофотни топширган.
Шавкат Мирзиёев ҳам мактаб вакиллари билан учрашиб, уларни ғалаба билан қизғин табриклаган.
Жамият
Жаҳон
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ