Жамият
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг кеча бўлиб ўтган йиғилишида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди.
Ҳужжатда таваккалчиликка асосланган ўйинларни тартибга солиш мақсадида мазкур соҳани лицензия асосида амалга ошириш, ушбу ўйинларда иштирок этиши тақиқланган фуқаролар тоифаларини белгилаш, ўйинларга қарам бўлган шахслар рўйхатини юритиш, букмекерлик фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари каби қоидалар кўзда тутилган.
Таъкидланишича, муҳокамалар давомида депутатлар лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ва ўтказишни янада такомиллаштириш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилаётганига қарамай, аҳоли ўртасида бундай ўйинлар кенг тарқалаётганига алоҳида эътибор қаратган.
Хабарга кўра, қонун лойиҳасида интернет жаҳон ахборот тармоғидаги таваккалчиликка асосланган ўйинларнинг ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш, ўйинларга ҳаддан ташқари қарамлиги қайд этиладиган фуқароларнинг ўйинлардаги иштирокини чеклаш механизмларини жорий этиш ҳамда бу борада хорижий ва ноқонуний сервислардан фойдаланишни чеклашга қаратилган ҳуқуқий нормалар белгиланган.
Депутатларнинг ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши капитал ва суғурта бозорини янада ривожлантириш, лотереялар ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказилишини тартибга солишга хизмат қилиши ҳақида ҳам фикр билдиришган.
Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинган.
Жаҳон
Жаҳон
Спорт
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ