Маданият
Кеча, 28 декабрь куни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Алишер Навоийнинг “Хамса” асарининг озар тилидаги таржима китоблари тақдимоти бўлиб ўтди. Асарни таниқли олим ва таржимон Рамиз Асқар озар тилига ўгирган.
Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, халқ шоири Сирожиддин Саййид, Озарбойжон Республикасининг Ўзбекистондаги Элчихонаси ҳузуридаги Ҳайдар Алиев номидаги Озарбойжон маданият маркази директори Самир Аббосов, профессор Нурбой Жабборов, Фузулий номидаги илмий тадқиқот маркази раҳбари Гулбаҳор Ашурова сўзга чиқиб, Алишер Навоий ижодини бошқа тилларга таржима қилиниши ва чет давлатларда нашр этилишининг аҳамияти хусусида гапириб ўтди.
Ушбу китоб “Турксой” кутубхонаси сериясида шу йилнинг декабрь ойида Бокуда нашр этилди. Китобнинг илмий муҳаррир профессор Рафаэл Хусейнов, муҳаррир Дилнавоз Юсупова.
Тақдимотда филология фанлари доктори, профессор Рамиз Асқарнинг видео маърузаси намойиш этилди. У Алишер Навоийнинг маънавий меросини кўп йиллардан буён ўрганиши, унинг ғазалларини, достонларини севиб мутолаа қилиши, мутаффакир шеъриятига бағишланган конференцияларда қатнашгани, асарларининг таржимаси ва нашр жараёнлари ҳақида айтиб ўтди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ