Жамият
Бугун Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.
Бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган ҳужжатда маҳалла раисларига оид нормалар келтирилган бўлиб, улардан бири фуқаролар йиғини раиси ваколатлари муддатини уч йилдан беш йилга ўзгартиришдир.
Шунингдек, қонун лойиҳасида яна қуйидагилар белгиланди:
▪️ фуқаролар йиғини раиси ваколатлари муддатидан илгари тугатилса, бўшаб қолган ўринларга янги сайлов ўтказиш орқали фуқаролар йиғини раисини беш йил муддатга сайлаш;
▪️ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғини раиси сайловини ўтказиш билан боғлиқ ваколатларини Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига ўтказиш;
▪️ Фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи республика комиссиясининг фуқаролар йиғини раиси сайловини ўтказиш билан боғлиқ ваколатлари Фуқаролар йиғинлари раислари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияларига ўтказиш;
▪️ Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашларининг номини Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашлари сифатида ўзгартириш.
Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши маҳалла раислари фаолиятини ҳамда мазкур лавозим учун сайлов жараёнини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар ишини самарали ташкил этишга хизмат қилади.
Бундан ташқари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашларининг сайловни ташкил этиш ва ўтказишдаги масъулияти ошади ҳамда бўшаган ўринларга маҳалла раиси лавозими учун бўладиган сайловнинг ўз вақтида ўтказилишини таъминлайди.
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ