Маданият
Режиссёр Сабина Бакаева 2025-йилнинг 13−23 феврал кунлари бўлиб ўтадиган 75-Берлин халқаро кинофестивалида “Ойдин” ҳужжатли филми билан дебют қилади. Филм Берлинале Форум Спеcиал бўлимида намойиш этилади.
Ҳужжатли филм сюжети она ва қизнинг вақт контекстида аёл шахсиятининг шаклланиши ва ўзига бўлган муносабати, шунингдек, ақидалар, анъаналар ва шахсий тажрибанинг унга таъсири ҳақидаги самимий суҳбатига асосланади. “Ойдин” филмининг қаҳрамонлари режиссёрнинг ўзи ва унинг 66 ёшли онаси бўлиб, у сон-саноқсиз тақиқлар занжирини синдиришга ва ўз ҳаётини шахсий қарашларига мувофиқ қуришга эришган.
“Берлиналеъга киритилишимни омадимнинг чопиши деб биламан, чунки илгари қўлимга ҳеч қачон камера олмаганман. Филм суратга олиш фақат томошабинлар учун ишлангандагина режиссёрнинг истеъдоди ва маҳорати учун синов бўлади. Мен эса филмни ўзим учунгина суратга олдим. Ўз терапиям учун, чунки акс ҳолда онам билан ўзи ҳақида гаплаша олмасдим”, — дейди Сабина Бакаева.
Бу Берлинале дастурига киритилган Ўзбекистоннинг учинчи филмидир. Унда аввалроқ Саодат Исмоилованинг “40 кунлик сукунат” ва Юсуф Розиқовнинг “Нотиқ” филмлари намойиш этилган эди. Берлиндаги премерадан сўнг “Ойдин” Тошкентдаги шахсий намойишда кўрсатилади.
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ