Илм-фан
Абу Дабида бўлиб ўтаётган барқарор ривожланиш ҳафталиги доирасида Зайд Барқарорлик мукофотини топшириш маросими ҳам бўлиб ўтди.
Zayed Sustainability Prize соврини экологик барқарорлик ва инсон фаровонлигига хизмат қилувчи инновацияларни рағбатлантиради. Ушбу мукофот 2008 йилда БАА асосчиси Шайх Зайд бин Султон ал-Наҳайён меросини давом эттириш мақсадида таъсис этилган.
Мукофот 5 йўналишда берилади: соғлиқни сақлаш, таълим, энергия, сув ва глобал мактаблар. Ҳар бир йўналишда ғолиблар ўз лойиҳалари учун молиявий ёрдам олади. Умумий фонд – 3 миллион доллар.
Бу йил мукофотга 156 давлатдан 5980 та лойиҳа аризаси келиб тушган.
2025 йилги совринда Тошкентдаги Президент мактаби ҳам Глобал мактаб йўналишида финалист сифатида қатнашди. Ўқувчилар 150 мактабда ёмғир сувини йиғиш бўйича лойиҳа ишлаб чиққан.
Финалда Ўзбекистонлик ўқувчиларга Туркия ва Озарбайжон вакиллари рақиблик қилди. Якунда Ўзбекистон жамоаси мукофотни қўлга киритди ҳамда 150 минг АҚШ доллари миқдоридаги грантга эга бўлди.
Абу-Дабидаги тақдирлаш маросимида Президент Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди. Давлат раҳбари мактаб вакиллари билан учрашиб, уларни ғалаба билан қизғин табриклади.
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ