Жаҳон
Қирғизистон парламенти спикери Нурланбек Шакиев фамилиясини ўзгартирди. Бу ҳақда у ўзининг фейсбук тармоғида маълум қилган.
Жўқорғи кенгеси спикерининг фамилияси Турғунбек ўғли Нурланбекка ўзгарди. Спикер бу қарорга кеча ёки бугун келмагани, бу унинг узоқ вақтдан бери орзуси бўлганини таъкидлаган.
Нурланбек шунингдек, қирғиз фамилияларини ёзиш бўйича 4 янги вариантни таклиф қилувчи депутатлар билан биргаликда ишлаб чиқилган қонун лойиҳасини эслатиб ўтди.
"Фамилияни ўзгартириш -- ҳар кимнинг шахсий қарори. Биз депутатлар Мирлан Самийкожо ва Аманкан Кенжабаевлар билан фамилияларни ўзимизнинг миллий хусусиятларимизга хос равишда ёзишни таклиф қилганмиз. Мен улар орасидан биттасини танлади. Шакиев фамилиясини Турғунбек ўғлига алмаштиришга қарор қилдим" -- деб ёзади спикер "Мен Турғунбекнинг ўғлиман. Мен қирғизнинг ўғлиман" деб бошланган постида.
Ўз халқининг келажаги учун бефарқ эмаслиги, унинг учун ҳар қандай босимга ҳам, танқидларга ҳам розилигини таъкидлаган спикер шундай фикрларни келтиради:
"Дунёнинг бошқа халқлари каби қирғиз халқи ҳам оғир кунларни бошдан кечирган. Лекин шукрки, ҳозир ўзимиз орзу қилган мустақилликка эришдик. Бироқ мамлакатнинг ўзига хослигини мастаҳкам сақлаб қолиш асосий масаладир. Ўз илдизимизга қайтмасак, тилимизни, дилимизни, динимизни, урф-одатларимизни соф сақламасак, мустақил давлат бўлсак ҳам келажагимиз номаълум бўлиб қолади. Ўзагини йўқотган халқ ўзлигини, мустақиллигини ҳам жуда тез йўқотади. Қанчалик ўзгариб, ўхшашга ҳаракат қилмайлик, биз араб, америкалик, рус ёки европалик бўлолмаймиз. Биз улар каби бўлишга ҳаракат қилсак, ўзимизни унутамиз ва манқуртга айланамиз. Биз нафақат ў тақдиримизни, балки миллат тақдирини ҳам ўйлашимиз керак".
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ