Сиёсат
Самарқанд вилоятида ўтказилган иккита рейд давомида қум-шағал қазиётганлар табиатга катта миқдорда зарар етказгани аниқланди, дея хабар берди Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги.
Хусусан, Қорадарёнинг Оқдарё туманига туташ қисмида бир гуруҳ фуқаролар тунги соат 02:00 да ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олаётгани ва уни ҳолат жойига яқин тош майдалаш цехига олиб бораётгани маълум бўлди. Ушбу ҳолатда, табиатга 118 миллиард сўм зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан барча ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 1 дона экскаватор ва 2 та юк ташувчи транспорт воситаси жарима майдонига жойлаштирилди.
Бундан ташқари, Зарафшоннинг Тойлоқ туманига туташ қисмида ҳам бир гуруҳ фуқаролар тунги соат 04:30 да Зарафшон миллий табиат боғи ҳудудида 7 та экскаватор ва 25−30 та юк ташувчи транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда қум-шағал қазиб олган. Бу ҳолатда табиатга 708 миллиард сўм зарар етказилган.
Ҳолат бўйича барча ҳужжатлар расмийлаштирилиб, 1 дона экскаватор ва 3 дона юк ташувчи транспорт воситалари тегишли тартибда жарима майдонига жойлаштирилди.
Дастлабки ўрганишлар давомида аниқланишича, Зарафшон миллий табиат боғи ҳудудида ноқонуний қазиш ишлари доимий равишда олиб борилгани сабабли 7 гектар яшил майдон йўқ бўлиб кетган.
Юқоридаги ҳолатлар юзасидан тўпланган ҳужжатлар тегишли чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган.
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
77316
Жамият
56470
Жамият
55664
Жамият
50722
Жамият
//
Изоҳ йўқ