Канадада Ўзбекистон консулхонаси очилади

Сақлаш
09:57 / 14.01.2025 14 0

 

2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.

 

Дастур доирасида Канада, Бразилия ва Америка қитъасининг бошқа етакчи ҳамкор мамлакатлари билан кенг қамровли ҳамкорлик алоқаларини янада чуқурлаштириш ва ҳар томонлама кенгайтириш режалаштирилмоқда.

 

Шунингдек, Канада, Бразилия, Куба билан сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундлари ташкил этилади.

 

Канадада Ўзбекистон Бош консулхонасини очиш масаласи кўриб чиқилади.

 

Бразилия, Канада, Аргентина ва бошқа етакчи давлатларнинг салоҳиятли компанияларини Ўзбекистонга жалб қилиш орқали қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва турли иқтисодий тадбирлар ташкил этиш борасида ҳам ишлар амалга оширилади.

 

Куба билан соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаларидаги ҳамкорлик алоқалари кенгайтирилади.

 

Лотин Америкасида қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожланган мамлакатларнинг мутасадди вазирлик ва давлат идоралари билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилади ва ўзаро тажриба алмашилади.

 

Маданий ва спорт соҳасида ўзаро алоқаларни ривожлантириш учун Ўзбекистон ва Лотин Америкаси давлатларида ташкил этиладиган турли тадбир ва фестивалларда соҳа вакиллари иштироки таъминланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//