Спорт
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси 2025 йилда миллий чемпионат клубларнинг либосларига қўйиладиган талабларни маълум қилди. Клуб либос дизайнини ишлаб чиқаётганда мазкур талабларга эътибор қаратиши лозим.
Эътиборлиси, «Суперлига ва Пролига регламенти»нинг 5-бобида ПФЛ футбол клубидан футболчининг исм ёки фамилиясини ўзбек тилида тўғри ёзишни талаб қилган.
Бундан ташқари, талабномада 2025 йилдан бошлаб ҳар қандай клуб ўз мухлислари кўз ўнгидаги уй учрашувида асосий либосда майдонга тушиши айтилади. Бунда ҳеч қандай «ирим»лар инобатга олинмайди.
«Шундан келиб чиқиб, ҳар бир клуб ўз майдонида қандай либосда ҳаракат қилиши масаласини мавсум аввалида ҳал қилиб олиши ва уни мавсум сўнгига қадар ўзгартирмаслиги талаби регламентдан жой олди. Бу ўз навбатида севимли жамоаси иштирокидаги уй ўйинига ташриф буюраётган ишқибозлар учун ҳам қулайликка олиб келади», дейилади лига матбуот хизмати хабарида.
Шунингдек, энди футболчи ўз лицензиясида кўрсатилган рақамли футболкада ўйинга қўйилади. Ҳар қандай клуб мазкур масалага профессионал нуқтаи назардан ёндашиши, ўзининг U21 ва U19 жамоалари учун ҳам асосий таркибники каби либослар тақдим этиши муҳим аҳамият касб этади. Бундай ҳолатда кейинчалик асосий таркибга жалб этиладиган футболчида ўз либоси ҳамда рақами билан Суперлига ёки Пролига беллашувида майдонга тушиш учун имконият бўлади.
Илм-фан
Жаҳон
Сиёсат
Сиёсат
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ