«Humo» тўлов тизими маҳаллий компания томонидан сотиб олинди

Сақлаш
16:09 / 13.01.2025 14 0

«Пайнет» АЖ «Humo» тўлов тизимини сотиб олди.

 

Маълум бўлишича, 100 фоизлик давлат акциялар пакетини сотиш бўйича бошланган очиқ савдо жараёнларининг Мажбуриятга эга бўлган таклифлар(BO)ни тақдим этиш босқичида 6 нафар талабгор иштирок этиш учун таклиф қилинган.

 

Ушбу босқичда Ахборотни ошкор этмаслик тўғрисидаги битимни (NDA) имзолаган талабгорларга хусусийлаштириш бўйича консультант «Deloitte» халқаро компанияси тайёрлаган «Миллий банклараро процессинг маркази» АЖнинг молиявий, солиқ, ҳуқуқий ва экологик фаолияти юзасидан комплекс таҳлил (due diligence) ҳисоботлари билан танишиш, шунингдек, АЖнинг бошқарув органи билан учрашиш имконияти яратилган.

 

Белгиланган муддатларда «Deloitte» халқаро компанияси(консультант)га «Миллий банклараро процессинг маркази» АЖни сотиб олиш бўйича 3 нафар талабгорлардан Мажбуриятга эга бўлган таклифлар (BO) келиб тушган. Якунда эса 65 млн АҚШ доллари миқдоридаги энг юқори харид баҳосини таклиф қилган «Пайнет» АЖ савдо ғолиби деб топилган.

 

Талабгор келгусида «Миллий банклараро процессинг маркази» АЖга тегишли «Humo» тўлов тизимини барқарор ва узлуксиз ишлашини таъминлашга қаратилган қўшимча тадбирларни амалга ошириш бўйича мажбуриятларни, шунингдек, тизим фойдаланувчиларининг конфиденциал (шахсий ва банк) маълумотларини ҳимоя қилишни зиммасига олган.

 

Акциядорлик жамиятини хусусийлаштириш натижалари Давлат активларини хусусийлаштириш ва хусусийлаштириш жараёнларини мувофиқлаштириш давлат комиссиясининг тегишли қарори билан маъқулланган.

 

Маълумот учун, «Пайнет» АЖ Ўзбекистон молиявий технологиялар соҳасида 18 йилдан буён фаолият юритаётган энг йирик тўлов операторларидан бири ҳисобланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//