Жамият
Фото: Газета.uz
13–17 январь кунлари учун тақдим қилинган прогнозга кўра, республикада ёғингарчилик кузатилмайди.
Жумладан, бугун ва эртага Ўзбекистонда бироз булутли, илиқ ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кундузи 11–13 даража илиқ бўлади.
Ҳафта ўртасидан республика бўйлаб булутлилик ошиши кутилмоқда, республиканинг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларининг айрим жойларида 16–17 январь кунлари бироз ёмғир ёғиши, баланд тоғларда ҳам ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 2-3 даражага пасаяди.
Кечаси ва эрталаб айрим жойларда туман тушиши кутилади.
Шарқдан шамол енгил ўртача тезликда эсади.
Тошкент шаҳрида ҳам ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 0–3 даража илиқ, 13–14 январь кунлари кундузи 11–13 даража илиқ, 15–17 январь кунлари эса 8–10 даража илиқ атрофида бўлади.
Спорт
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ