Жамият
Ижтимоий тармоқларда «Президент мактабларига тайёрлаймиз», «Президент мактабларига кириш учун оралиқ «репетицион» тест синовлари» қабилидаги эълонлар асосида «Президент мактаблари» бренди остида тайёрлов курсларининг эълонлари жуда кўп учрамоқда.
Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда Президент мактаблари номидан фаолият юритиб келаётган турли канал ва саҳифалар ҳам кўпайган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги расмий муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, Президент мактабларига кириш учун тайёрлайдиган ўқув курслари мавжуд эмас.
«Бу каби Telegram каналлар ва тайёрлов курсларининг Президент мактабларига ҳеч қандай алоқаси йўқ!» дейилади муносабатда.
Таъкидланишича, Президент мактабларига кириш учун Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги томонидан ҳеч қандай оралиқ синов имтиҳонлари ўтказилмайди.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Сиёсат
Жамият
Жамият
77732
Жамият
56711
Жамият
55937
Жамият
50984
Жамият
//
Изоҳ йўқ