Қон босими мунтазам ошиб юрадиган инсонлар учун ТОП-9 тавсия

Сақлаш
11:59 / 13.01.2025 5 0

Гипертония бу энг кўп учрайдиган юрак-қон томир касалликларидан бири ҳисобланади. Уни ўз вақтида даволамаслик эса инфаркт, инсульт ва юрак етишмовчилиги каби жиддий хасталикларга олиб келиши мумкин.

 

Шунинг учун ҳам бундай касаллик билан оғриган беморлар доимий тарзда шифокорларнинг тавсиясига риоя қилиши лозим.

 

Мутахассислар қон босими профилактикаси учун қуйидагиларни тавсия қилади:

 

1. Тўғри овқатланиш. Қизил гўшт, ҳайвон ёғлари ва туз истеъмолини камайтиринг. Таомномада мева-сабзавотлар, балиқ, ёнғоқ, ёғсиз сут маҳсулотлари бўлишига эътибор беринг.

 

2. Қаҳвани чеклаш. Кофеин қон босимини оширади. Шу боис уни чеклаш мақсадга мувофиқ.

 

3. Алкоголь ва тамаки маҳсулотларидан воз кечиш.

 

4. Жисмоний машқларни мунтазам бажариш. Енгил спорт турлари, пиёда юриш, велосипед учиш, сузиш артериал қон босимининг меъёрда бўлишига ёрдам беради.

 

5. Тана вазнини назорат қилиш. Ортиқча вазн гипертония ривожланиш хавфини оширади.

 

6. Стрессли вазиятлардан қочиш. Медитация ва йога билан шуғулланиш стресс ҳиссини камайтиришнинг самарали усули ҳисобланади.

 

7. Уйқу режимига амал қилиш. Гипертонияга чалинган бемор кунига камида 8 соат ухлаши тавсия этилади.

 

8. Дориларни ўз вақтида қабул қилиш. Агар шифокор қон босимини тушириш учун керакли дорилар ёзиб берган бўлса, уларни ўз вақтида ичиш лозим.

 

9. Даврий шифокор кўригидан ўтиш. Бу организмдаги салбий ўзгаришларни барвақт аниқлаш ва тезкор чоралар кўриш имконини беради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//