Маданият
| 2025 йилда боришга арзийдиган жойлар рўйхатига Ўзбекистон шаҳарларидан бири ҳам киритилди |
The New York Times жорий йилда ташриф буюришга арзийдиган манзиллар рўйхатини тузиб чиқди. Унда 52 маскан келтирилган бўлиб, Бухоро шаҳари ҳам улар қаторида бор.
Мақолада Бухоро шаҳрининг ноябрь ойида халқаро ва ўзбекистонлик ижодкорлар иштирокида ўтказилиши режалаштирилган биринчи Бухоро биэнналеси ҳақида батафсил маълумот келтирилган.
«Биэннале давомида Энтони Гормли каби таниқли британиялик ҳайкалтарош, Миср ва америкалик ошпаз Лайла Гоҳар, ҳиндистонлик машҳур ижодкор Ҳимали Сингх Соин каби жаҳон миқёсидаги етакчи санъаткорларнинг асарлари намойиш этилиши кутилмоқда», деб ёзади нашр.
Маълумот учун, тадбир 2025 йил 5−20 ноябрь кунлари шаҳарнинг тарихий ҳудудида ташкил этилади ҳамда замонавий санъатга бағишланади.
Сиёсат
Жамият
Маданият
Илм-фан
Сиёсат
Илм-фан
78271
Жамият
56982
Жамият
56240
Жамият
51289
Жамият
//
Изоҳ йўқ