Оила ва хотин-қизлар қўмитаси энди Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади

Сақлаш
09:42 / 13.01.2025 7 0

Жорий йилнинг 11 январида қабул қилинган Президент Фармонига кўра, қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:

 

▪️2023 йил ёз мавсумида дам олган болаларнинг йўлланма харажатлари ҳамда 2024 йил ёз мавсумига 59 та оромгоҳни тайёрлаш мақсадида олиб борилган таъмирлаш ишлари бўйича вужудга келган қарздорлик Болаларни соғломлаштириш ва аҳоли саломатлигини тиклашга кўмаклашиш жамғармаси ҳисобидан қопланади. Ҳужжатда жамғармага 2025–2026 йилларда ажратилиши назарда тутилган маблағнинг бир қисмини қарздорликни қоплаш учун йўналтиришга рухсат берилди.

 

▪️ Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг бўйсунуви Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан Вазирлар Маҳкамасига ўтказилганлиги муносабати билан қонунчилик ҳужжатлари ўзаро мувофиқлаштирилади.

 

▪️ «Болалар соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланма олиш ахборот тизими «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими билан интеграция қилинади.

 

Маълумот учун, йўлланма харид қилиш жараёнида Болалар соғломлаштириш оромгоҳларига йўлланма олиш ахборот тизимига болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома маълумотлари (ЖШШИР ёки гувоҳнома серияси ва рақами) киритилганда ушбу боланинг тўлиқ исм-шарифи, жинси, туғилган санаси, ойи ва йили ҳақидаги маълумотлар автоматик равишда шаклланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//