Жамият
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилиб, Қонунчилик палатасига киритилган янги қонун лойиҳасида фахрий донорларга бир қатор имтиёзлар бериш назарда тутилмоқда.
Жумладан, ҳужжатга кўра, «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» кўкрак нишони билан тақдирланган шахсларга бериладиган бир марталик пул мукофоти миқдори оширилиши мумкин.
Шунингдек, «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори« кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар шаҳар жамоат транспортидан (йўналиши ва йўналишсиз таксилардан ташқари) бепул фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.
Бундан ташқари, уларга санаторий-курортларда даволаниш учун йўлланмаларни навбатсиз олиш имконияти яратилади.
Маълумот учун, қонун лойиҳаси билан аҳоли орасида беғараз донорлик маданиятини шакллантириш, донорлик ҳаракатини кенг жамоатчилик иштирокида ривожлантириш ҳамда қон донорларини рағбатлантириш мақсад қилинган.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77820
Жамият
56756
Жамият
55987
Жамият
51045
Жамият
//
Изоҳ йўқ