Давлат боғчаларида тарбияланувчилар "Ягона мавсумий таомнома" асосида овқатлантирилади

Сақлаш
14:40 / 12.01.2025 5 0

Давлат боғчалари босқичма-босқич аутсорсинг усулида овқатлантириш тизимига ўтказилади. У ерда тарбияланувчиларнинг соғлом овқатлантириш тартибини такомиллаштириш мақсадида “Ягона мавсумий таомнома”ни жорий этилади. Таомнома жорий этиш ҳамда озиқ-овқат харажатларининг ҳисоби “Болалар боғчаси” мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимида яратилган модуллар орқали юритилади. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" телеграм канали хабар берди.

 

6 январь куни қабул қилинган “Давлат мактабгача таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга кўра, давлат МТМларининг таомномалари янги тартиб асосида юритилиши белгиланди. Қарор билан “Давлат мактабгача таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш тартиби тўғрисида"ги низом тасдиқланди.

 

Унга кўра, энди республика миқёсида ҳар бир давлат боғчаси тарбияланувчиси учун “Ягона мавсумий таомнома” асосида кунлик овқатлантириш харажати белгиланади. Бунинг учун "Таълим соҳасида овқатлантиришни ташкил этиш ва назорат қилиш маркази" ташкил этилиб, тегишли вазифаларни мувофиқлаштириш ва жараёнларни босқичма-босқич рақамлаштириш Марказнинг асосий вазифаларидан бири саналади.

 

Боғча тарбияланувчиларининг соғлом, хавфсиз ва сифатли овқатланишини таъминлаш мақсадида жорий этилган ушбу тартиб 2025 йил 1 июлгача йўлга қўйилиши кўзда тутилган.

 

2025 йил 1 июлгача соғлом овқатлантириш ташкил этиладиган давлат боғчаларида тадбиркорлар билан белгиланган тартибда шартномалар тузилиши ва аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш йўлга қўйилиши таъминланади.

 

Эслатиб ўтамиз, давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун ягона мавсумий таомномалар ишлаб чиқиш бўйича Олий Мажлис Сенати кенгашининг 2021 йил сентябрь ойида бўлиб ўтган йиғилишида мутасаддиларга тегишли топшириқ берилган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//