Жамият
Абу Райҳон Берунийнинг «Ат-Тафҳим» ва Абулқосим Фирдавсийнинг Темурийлар даврида кўчирилган «Шоҳнома» асарларининг факсимиле нусхалари Ислом цивилизацияси марказига топширилди.
Эндиликда бу қўлёзмалар Ислом цивилизацияси марказининг тарихий экспозициясида намойиш этилиши кутилмоқда.
.jpg)
Маълумот учун, мазкур икки асар қўлёзмалари ўтган йилнинг декабрь ойида Малайзиядаги Халқаро Ислом тафаккури ва цивилизацияси институти ҳузуридаги Ислом цивилизацияси кутубхонасидан топилган эди.
Таъкидлаш лозим, Абу Райҳон Беруний (973–1048) қаламига мансуб 1197 йилда кўчирилган «Ат-Тафҳим» асари жаҳон илм-фанида муҳим манба сифатида эътироф этилган.
Абулқосим Фирдавсийнинг «Шоҳнома»си эса ХВ асрда Темурийлар даври китобат санъати анъаналари асосида кўчирилган. Асарда Камолиддин Беҳзод миниатюра мактабига хос элементлари аниқланган.
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
77360
Жамият
56496
Жамият
55697
Жамият
50747
Жамият
//
Изоҳ йўқ