Али Қушчининг ўғлига тегишли асар Ўзбекистонга олиб келинди

Сақлаш
10:36 / 10.01.2025 9 0

Буюк олим Али Қушчининг ўғли Қози Абдураҳмон қаламига мансуб «Равнақ-ул бўстон» асарининг факсимиле нусхаси Ўзбекистонга келтирилди.

 

Ушбу асарнинг асл нусхаси Аё София кутубхонасида сақланмоқда.

 

2000 йил Анқарада нашр қилинган китоб сўнгида асл нусханинг факсимилеси ҳам илова қилинган.

 

Китоб Ислом цивилизацияси марказига Истанбул университети профессори Эмек Ушенмез томонидан тақдим этилган.

 

Маълумот учун, «Равнақ-ул бўстон» боғдорчиликка бағишланган бўлиб, унда меваларни етиштириш, сақлаш ва ниҳолларни парваришлаш бўйича қимматли тавсиялар берилган.

 

Али Қушчи Самарқандийнинг ўғли Қози Абдураҳмон Афанди қаламига мансуб «Равнақ-ул бўстон» асарини ўзбек тилига таржима қилиш ҳамда факсимиле нусхаси билан бирга жорий йилда нашр этиш режалаштирилган.

 

Ҳозирда асарни таржима қилиш ишлари филология фанлари бўйича докторлар Алимардон Ҳайитов ва Хусрав Ҳамидов томонидан бошлаб юборилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//