Жамият
Халқаро ташувларда автобус қатновлари улушини ошириш, йўловчи ташиш фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан қуйидаги 5 та давлатга халқаро йўналишларда автобус қатновлари ташкил этилади.
▪️ Қозоғистон Республикасига:
✔️ Бухоро – Туркистон;
✔️ Урганч – Актау;
✔️ Фарғона – Олмаота (Тожикистон орқали).
▪️ Тожикистон Республикасига:
✔️ Самарқанд – Душанбе;
✔️ Бухоро – Душанбе.
▪️ Қирғиз Республикасига:
✔️ Андижон – Ўш;
✔️ Андижон – Жалолобод;
✔️ Андижон – Арсланбоб;
✔️ Косонсой – Жалолобод;
✔️ Бухоро – Бишкек.
▪️ Россия Федерациясига:
✔️ Сурхондарё – Бухоро – Урганч – Нукус – Москва;
✔️ Урганч – Нукус – Уфа;
✔️ Нукус – Краснодар;
✔️ Тошкент – Уфа;
✔️ Тошкент – Краснодар.
▪️ Хитой Халқ Республикасига:
✔️ Нукус – Урганч – Бухоро – Урумчи.
Транспорт вазирлиги мунтазам халқаро йўналишларда автобус ташувларини амалга ошириш истагидаги ташувчилар юқорида келтирилган йўналишларда паритет қатновларни амалга оширмоқчи бўлган хорижий ташувчиларни жалб қилган ҳолда вазирликка мурожаат қилиши мумкинлигини билдирди.
Бошқа мунтазам халқаро автобус йўналишларида фаолият юритиш истагидаги ташувчилар, хорижий ташувчилар билан паритет асосида ишлашга келишган ҳолда, вазирликка ўз таклифларини киритишлари мумкин.
Жамият
Иқтисод
Жамият
Маданият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ